Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботида айтилишича, туберкулёз (сил касаллиги) — сайёрадаги энг кўп ажал келтирувчи касаллик, деб ёзади «РИА Новости».
Таъкидланишича, глобал ҳаракатлар натижасида 2000 йилдан буён 54 миллион киши туберкулёз туфайли ўлимдан сақлаб қолинган, аммо 2017 йилнинг ўзида ундан 1,6 миллион киши вафот этган.
«Сайёрада 2017 йилда 10 миллионга яқин киши туберкулёз билан касалланган. Янги бундай ҳолатлар ҳар йили 2 фоизга қисқариб бормоқда», — дейилади ташкилот хабарида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йилда паст ва ўрта даромадли мамлакатларда туберкулёзнинг олдини олиш ва даволаш учун 3,5 миллиард доллар маблағ етишмайди. Агар чоралар кўрилмаса, сумма 2022 йилгача қарийб икки баробар ўсиши мумкин. Муаммо яна шундан иборатки, тобора кўпроқ одамлар туберкулёзнинг резистент шаклига чалинмоқда — касаллик энг самарали дори бўлган рифампицинга реакция кўрсатмайди.
Ташкилот келтирган маълумотга кўра, ҳар тўртинчи киши туберкулёз инфекцияси тарқатувчисидир.
Изоҳ (0)