Ҳиндистон ҳукумати «ислом дини бўйича ажрашув»ни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Associated Press. Эрга исталган вақтда ажрашиш ҳақида эълон қилиш ҳуқуқини берувчи шариат қонуни аёлларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузади, деб топилди.
172 миллиондан ортиқ ҳинд мусулмонларининг катта қисми суннийлар бўлиб, шариатда эркакларга «талоқ» сўзини уч марта қайтариш орқали никоҳни бузиш ҳуқуқи берилган. Буни юзма-юз учрашувда ҳам, телефон қўнғироғи, SMS-хабарлар ва ҳатто ижтимоий тармоқлар орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
Ҳиндистон адлия вазири Рави Шанкар Прасад 22 та мамлакат, шу жумладан қўшни Покистон ва Бангладеш бундай амалиётни тақиқлаганини айтди. Тақиқ узил-кесил қабул қилинганидан кейин, уни бузганлик учун уч йиллик қамоқ жазоси қўлланилади.
Изоҳ (0)