Хитой Халқ Республикаси вақт ўтиши билан, АҚШ миллий хавфсизлиги учун бугунги Россиядан кўра анча хавфлироқ таҳдидга айланади. Бундай фикрни АҚШ Давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди, деб ёзади «Вести.ru».
FoxNews телеканалига берган интервьюсида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Помпео АҚШ бугунги кунда Америкадаги сайловларга аралашиб, ўзини тажовузкор тутаётган Россияни жиловлаб туриши ва унга қаршилик кўрсатиши кераклигини таъкидлади.
Помпеонинг қўшимча қилишича, узоқ муддатли истиқболда Хитой Америка ҳаёт тарзи ва иқтисодий ўсиши учун бундан-да жиддийроқ хавф туғдиради.
Изоҳ (0)