АҚШ президенти Дональд Трамп тез орада яна Ким Чен Ин билан учрашмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Петербургский дневник» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
Президентнинг ўзи Шимолий Каролинага жўнаб кетиш олдидан журналистларга айтишича, янги учрашув ҳақиқатан ҳам режалаштирилмоқда. Трамп Twitter’даги саҳифасида Шимолий Кореянинг ядровий қуролсизланишидан мамнун эканлигини ёзди.
«Бундан ташқари, Шимолий ва Жанубий Корея 2032 йилги Олимпиадани ўтказиш учун қўшма ариза беради. Жуда ҳаяжонлантирувчи ҳолат!» — дея эътироф этди Трамп.
Икки мамлакат етакчилари 12 июнь куни Сингапурда учрашган эди. Иккала сиёсатчи ҳам бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда шубҳасиз катта прогрессни билдиришини айтганди.
Изоҳ (0)