Японияда айни вақтда ҳокимият тепасида турган Либерал-демократик партия аъзолари Синдзо Абэни ўз раиси сифатида қайта сайлади, деб ёзади «Газета.ru».
Овоз бериш вақтида Абэ 810 та овоздан 533 тасини қўлга киритган, унинг рақиби бўлган япон сиёсатчиси Сигэру Исибага эса 254 та овоз берилган.
Овоз бериш натижаларига кўра, шу тариқа Абэ ЛДП ҳукмрон партия бўлиб қолган тақдирда, мамлакат ҳукумати тепасида 2021 йилгача қолади.
Изоҳ (0)