Хоразм шакар заводининг номини ўзгартиришмоқчи, деб ёзади Spot компания сайтига жойланган эълонга таяниб.
18 сентябрга «Хоразм Шакар» АЖ ҚК акциядорлари йиғилиши белгиланган. Кун тартибидаги масалалардан бири — завод номини ўзгартириш.
Муҳокама қилиш режалаштирилаётган бошқа масалалар — АЖнинг янги таҳрирдаги уставини, янги ижро тузилмасини, янги ички қоидаларни, кузатув кенгашининг янги таркибини ва янги инспекция комиссиясини тасдиқлаш.
Аввалроқ тошкентлик Тошев А.Р. Хоразм шакар заводи акцияларининг 99,4 фоизини сотиб олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)