Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи чоғида Учқудуқ тумани аҳолиси учун оммавий дам олиш маскани қуриш вазифаси белгиланган эди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Учқудуқ шаҳри ҳудудида сунъий кўл мажмуасини барпо этиш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
Унга кўра, умумий майдони 10 гектарни ташкил этадиган, лойиҳа қиймати 13 миллиард сўмлик дам олиш маскани барпо қилинади. Дам олиш масканининг сунъий кўлида катамаран ва қайиқларда сайр қилиш билан бирга сув спорти мусобақаларини ўтказиш ҳам мумкин бўлади.
Кўл соҳилидаги истироҳат боғида эса мусиқали фаввора, овқатланиш шохобчалари, волейбол ўйингоҳи, теннис майдончаси бунёд этилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)