Пётр Порошенко Россия билан дўстлик тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Украина президенти сайтида маълум қилинади.
«Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарори билан Ташқи ишлар вазирлигининг Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги 1997 йил 31 майда имзоланган дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартнома амалда бўлишини тўхтатиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланди», — дейилади хабарда.
Украина ТИВ жорий йил 30 сентябрга қадар махсус нота билан мазкур қарор ҳақида Москвани хабардор қилади. Президент Порошенко эса парламентга тегишли қонун лойиҳасини тақдим этади.
Изоҳ (0)