Meredith корпорацияси Time журналини 190 миллион долларга сотди, деб хабар беради «Вести.ru».
Уни хусусий инвесторлар Марк Бенефф ва унинг рафиқаси Линн харид қилган.
Meredith Time Inc. брендини 2,8 миллион долларга сотиб олган эди. Кейинроқ Meredith’нинг қарзларини қисқартириш учун компания янгилик ва спорт хабарларига ихтисослашган нашрларини сота бошлагани ҳақида маълум қилинган эди.
Марк Бенефф Salesforce компьютер компанияси асосчиларидан бири ҳисобланади.
Дунёдаги энг кекса нашрлардан бири бўлган Time журнали ҳам кейинги вақтда рекламадан даромад камайгани боис муаммолар гирдобида қолди.
Изоҳ (0)