Гонконгга ёпирилган «Мангхут» тўфони қурбонлари сони 362 нафарга етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Аввалроқ 213 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди. Тўфон шаҳарга 16 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 да ёпирилган. Шаҳарнинг бир нечта туманида вақтинча жон сақлаш учун жойлар очилди, уларда ҳозирда 1219 нафар киши тўпланган. Ҳукумат Call-марказларига 179 та дарахт қулагани ҳақида хабар келиб тушган.
Шаҳарда камида 889 та авиарейс бекор қилинган.
Изоҳ (0)