Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing самолётини 2014 йил июлида Донбасс осмонида уриб туширган ракета 1986 йилда Москва вилоятининг Долгопрудний шаҳридаги корхонда тайёрланган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Фожиа жойида топилган снаряд бўлакларидан унинг борт рақамини аниқлашга муваффақ бўлинди. 1986 йилда ракета Украинанинг Лвов вилоятидаги Стрий шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга юборилади. Шундан сўнг ракета Россия ҳудудига қайтарилмаган.
Вазирлик ҳодиса тафсилотларини ўрганаётган халқаро тергов гуруҳи мазкур ракетага тааллуқли аввал махфий бўлган ҳужжатлар билан танишиши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)