Хитойнинг China Eastern Airlines авиакомпанияси стюардессаси унга севган йигити рейс чоғида турмушга чиқиш таклифини билдирганидан кейин ишдан ҳайдалди, деб ёзади «Взгляд».
Романтик вазиятга гувоҳ бўлган йўловчилар воқеани видеога олиб, интернетда тарқатди.
Авиакомпания ўз ходимасини ишдан бўшатишга қарор қилди. Буни шахсий ҳаётига чалғиб қолган қизнинг хатти-ҳаракатлари йўловчилар хавфсизлигини таҳдидга қўйгани билан изоҳлади.
Изоҳ (0)