Ироқ ҳукумати Ироқ Курдистони ва Туркия ўртасидаги чегара бўйлаб ўз чегара қўшинларини жойлаштиришга қарор қилди, деб ёзади «Коммерсантъ» мамлакат бош вазири матбуот хизматига таяниб.
Таъкидланишича, бундай қадамни Ироқ Миллий хавфсизлик кенгаши чегарани ҳимоя қилиш ва «ҳар қандай қонунбузарликларга тўсқинлик қилиш» мақсадида қўйишга қарор қилган. Ушбу қарор Ироқ Курдистони раҳбарияти билан муҳокама қилинган-қилинмаганлигига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)