Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер америкалик модель Хейли Болдуинга уйланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Хонанданинг оиласига яқин манбаларнинг сўзларига кўра, Жастин ва Хейли 14 сентябрь куни Нью-Йорк судида никоҳни расмийлаштирган. Черковдаги тўй маросими эса оила аъзолари ва яқин дўстлар иштирокида кейинроқ бўлиб ўтади.
7 июль куни Багама оролларидаги ҳордиқ пайтида 24 ёшли Бибер 21 ёшли Болдуиннинг қўлини сўраган эди.
Хейли Болдуин актёр Стивен Болдуиннинг қизи, Алек Болдуиннинг жияни.
Изоҳ (0)