Америкалик реп-қўшиқчи Канье Уэст 2024 йилги АҚШ президенти сайловларида қатнашиш имкониятини жиддий равишда кўриб чиқаётганини айтди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда у Чикаго радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.
«Ҳа, бу 2024 йилда 100% эҳтимол билан бўлиши мумкин», — деди мусиқачи.
Президент Дональд Трампнинг ашаддий тарафдори Уэст давлат раҳбари ўрнини эгаллашга «уринмоқчи» эмаслигини, балки сайловда қатнашиш ҳақида қарор қабул қилса, буни аниқ амалга оширишини таъкидлади.
Уэст президент бўлиш ҳақидаги режаларини биринчи марта 2015 йилда эълон қилган эди. Ўшанда рэпер 2020 йилги сайловларда қатнашишини айтганди.
Изоҳ (0)