• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлигининг янги лойиҳаларида иштирок этиб, хорижга саёҳатга қилиш мумкин

    Адлия вазирлиги томонидан  фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган қатор лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Ўзбекистонда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини оширишга масъул ташкилот бўлган Адлия вазирлиги бу борада қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда ва бу ишларни амалга ошириш учун даъват билан бирга рағбат усулини ҳам йўлга қўйган.

    Хусусан, ҳуқуқий нигилизм билан курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири деб ҳисоблайди. Аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровномалар, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари ҳамда Адлия вазирлигининг ишонч телефонларига бир кунда келиб тушаётган 1000 дан ортиқ мурожаатлар ҳамбу йўналишда қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини кўрсатмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги қатор лойиҳаларни тайёрлади.

    Биринчидан, вазирлик аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонлик даражасини ўрганиш учун махсус социологик тадқиқотлар ва сўровлар ўтказди. Тадқиқот натижаларига таянган ҳолда ҳуқуқшунос, педагог, психолог ва социолог мутахассислар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари учун минимал талаблар ишлаб чиқилди.

    Иккинчидан, жаҳон тажрибаларини ўрганиб, маҳаллий қонунчилик амалиётига таянган ҳолда ҳуқуқий тестлар тайёрланди. Maxсус сайт орқали фуқароларга доимий равишда янгиланиб турадиган саволлар базасидан тест саволларига жавоб бериш орқали ҳуқуқий билим кўрсаткичини аниқлаш имкони берилади. Ўзбекистонда ҳозирда ягона бўлган ушбу сайтда 1000 га яқин ҳуқуқий тестлар жамланган.

    Учинчидан, фуқаролар томонидан энг кўп бериладиган ҳуқуқий мавзудаги саволлар асосида махсус ҳуқуқий қўлланма тайёрланди.

    Ушбу қўлланма оила даврасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга мўлжалланган бўлиб, унда фуқаролик, мулк, ер, уй-жой, меҳнат, таълим, солиқ ва оила қонунчилигига доир муҳим тушунчалар очиб берилган.

    Қўлланма 300 000 нусхада чоп этилиб, хонадонларга бепул тарқатилади.

    Тўртинчидан, вазирлик «Ҳуқуқни билиш фойдали» шиори остида ҳуқуқий саводхонликни рағбатлантиради. Шу мақсадда махсус танлов ташкил этилди. Унинг биринчи босқичида @huquqiyaxborot Telegram-канали орқали ҳуқуқий мавзудаги саволлар бериб борилади. Ушбу саралаш босқичидан ўтган иштирокчилар иккинчи босқичда онлайн тестларга жавоб берадилар. Юқори натижаларга эришган иштирокчилар учинчи босқичда суҳбатдан ўтади. Ғолибларни хорижга саёҳатга ва стажировкага юбориш, шунингдек бошқа қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантириш кўзда тутилган.

    Бешинчидан, Адлия вазирлиги буклетлар ва флаерлар каби тарғиботнинг анъанавий усулларини янгича мазмунда қўллади. Флаерларда маълумотлар шунчаки матн шаклида эмас, тест шаклида тақдим этилган. Ундаги саволларга жавоб бериб, фуқаро ўз ҳуқуқий билимини синаш билан бир қаторда, янги маълумотларни ҳам олади.Тарқатма материаллар аҳоли гавжум жойларда тарқатилади ва Street-law лойиҳасининг бир қисми саналади.

    Лойиҳалар тақдимотига бағишланган тадбирда сўзга чиққанлар вазирлик ҳуқуқий тарғиботда даъват эмас, рағбат усулини танлаган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий мавзуларга бўлган қизиқишини оширишнинг турли усулларини излашда давом этишини билдирди. Бунда улар Ўзбекистондаги ОАВлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидлади. Ҳамда журналистларнинг тақдимоти ўтказилган лойиҳалар бўйича қизиқтирган саволларига жавоб берди.

    13.09.2018, 09:30   Изоҳ (0)   18151
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангорликлар энг кўп нимадан норози бўлмоқда?

    13.09.2018, 08:45

    Шавкат Мирзиёев: йил якунигача 3,5 ой вақт бўлса-да, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак

    13.09.2018, 08:38

    Ким Донг Хо: Жанубий Кореяда ишлайдиган муҳожирлар орасида ўзбеклар энг интизомлиси

    13.09.2018, 08:08

    ТИВда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

    13.09.2018, 06:32

    Террорчиликда айбланиб, Ўзбекистонда 16 йилга қамалган Афғонистон фуқароси афв этилди (видео)

    12.09.2018, 22:15

    Ўзбекистон июль ойидан буён Урал ва Сибирга 700 тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди

    12.09.2018, 22:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.