• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: йил якунигача 3,5 ой вақт бўлса-да, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни тўлиқ бажариш, 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, пахта-тўқимачилик соҳасида кластерларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    — Бугунги йиғилишимизда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрларни бажариш ҳолатини муҳокама қилиб, яна қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўришимиз, йил якунигача 3,5 ой вақт бўлса-да, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Чунки иқтисодий ўсиш – бу биринчи навбатда янги корхоналарни қуриш ва кенгайтириш, йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, инфляция ва нархларни жиловлаш ҳамда одамларни иш билан таъминлаш деганидир.

    Биз бу борада охирги 2 йил мобайнида жуда улкан ислоҳотларни, кўплаб йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширдик ва давом эттирмоқдамиз.

    Ушбу устувор вазифаларни ва фуқароларимиз ҳаётини янада яхшилаш юзасидан зиммамизга олган мажбуриятларни муваффақиятли бажаришимиз учун республика ва маҳаллий бюджетларга қўшимча даромадни кўпайтиришимиз зарур.

    Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантириш учун қабул қилинган инвестиция дастурларини изчил амалга оширишимиз керак.

    Иқтисодиётни модернизация қилиш ва барқарор ривожлантириш учун етарли валюта тушумини таъминлаш, бунинг учун маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини ошириб, уларни экспортга жўнатишни кўпайтиришимиз даркор. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий бозор муносабатларини кенг жорий этиш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантиришга алоҳида эътибор беришимиз керак, деди давлат раҳбари.

    Йиғилишда шу борада амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди.

    Президентнинг жорий йил бошида берган топшириғига мувофиқ, бюджетга қўшимча даромад тушириш бўйича резервлар излаб топилиб, уларни сафарбар қилиш чоралари кўрилган эди. Бунинг натижасида 8 ойда давлат бюджетига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоиз кўп даромад туширилди. Жумладан, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг ўсиши 22 фоизни ташкил этди.

    Шавкат Мирзиёев қўшимча даромадларни янада ошириш имкониятлари борлигини таъкидлаб, мутасаддиларга бу борада аниқ манбалар ва чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берди.

    Маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида қолаётган қўшимча даромадларни самарали ва мақсадли сарфлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

    Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи ва якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш, инвестицияларни ўзлаштириш, экспортни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Давлат раҳбари мақсадли ва прогноз параметрларига эришишда муаммо мавжуд бўлган соҳа ва тармоқларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

    Жорий йилда ишга туширилиши мўлжалланган объектларни фойдаланишга топшириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди.

    Ҳар бир инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиб, қолоқлик мавжуд бўлганларини жадаллаштириш, бунга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш, ишлаб чиқаришни тезроқ бошлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 2019 йилги инвестиция дастури лойиҳасини шакллантиришни якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда экспорт масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 9 ой якуни билан экспорт ҳажми 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоиз ошиши кутилаётгани қайд этилди.

    Президент ҳар бир экспортчи корхона ва экспорт қилинадиган маҳсулот тури бўйича кўмак бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишни таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

    Такрорий майдонлардан кутилаётган 607 минг тонна экспортбоп маҳсулотлар, шунингдек, сентябр-октябр ойларида иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавот экинларини экспорт қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

    Бозорларда нархлар ошишига йўл қўмаслик, 501 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш ва уларни қиш-баҳор ойларида халқ талабига мутаносиб равишда ички бозорларга чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Жорий йилда 20 та туманда 164 минг гектар майдонда кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилиб, бу тажриба дастлабки натижаларини бера бошлади.

    Ўзини оқлаётган бу тизимни янада кенгайтириш мақсадида келиб тушган таклифлар кўриб чиқилиб, ишлаб чиқариш қувватлари ва молиявий имконияти мавжуд бўлган 44 та ташаббускор танлаб олинди. 2019 йилда 61 та кластер томонидан жами пахта майдонларининг 51 фоизида пахта етиштириш режалаштирилмоқда.

    Келгусида пахта етиштирувчи 133 та тумандан 70 таси тўлиқ кластер тизимига ўтади. Янги ташкил этилаётган кластерлар томонидан 41 та корхона ташкил этилиб, 23 мингга яқин иш ўрни яратилади.

    Янги қувватларни ташкил этиш ва кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш натижасида, 2019 йилда ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг 78 фоизи ўзимизда қайта ишланади. Бу 2017 йилга нисбатан 2 маротаба кўп дегани. 2020 йилга бориб, пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга ўтилади. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш улуши 40 фоиздан камида 60 фоизга етказилади.

    «Шунинг учун кластерлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришимиз зарур. Пахтачиликда қишлоқ хўжалигининг келажаги, унинг иқтисодий самарадорлиги кластерлар билан боғлиқ. Кластерлар аграр соҳани жадал ривожлантиришнинг «локомотиви» бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Жорий йилда пахта-тўқимачилик кластерларига берилган барча имтиёзларни кейинги йилларда ташкил этиладиган кластерларга ҳам татбиқ этиш, кластерлар фаолиятини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    2019—2023 йилларда қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориш тизимини босқичма-босқич жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш, соҳага халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.

    13.09.2018, 08:38   Изоҳ (0)   23481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким Донг Хо: Жанубий Кореяда ишлайдиган муҳожирлар орасида ўзбеклар энг интизомлиси

    13.09.2018, 08:08

    ТИВда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

    13.09.2018, 06:32

    Террорчиликда айбланиб, Ўзбекистонда 16 йилга қамалган Афғонистон фуқароси афв этилди (видео)

    12.09.2018, 22:15

    Ўзбекистон июль ойидан буён Урал ва Сибирга 700 тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди

    12.09.2018, 22:02

    Тошкентдаги автобус саройларидан бири Сингапур компаниясига берилиши мумкин

    12.09.2018, 21:37

    KFC’нинг Ўзбекистондаги биринчи ресторани очилди

    12.09.2018, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.