Россиянинг Орловск вилояти, Орловск туманида Nexia ва рейс автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар:
Моҳмирза Раҳмонов, 1986 йиллда туғилган. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон чек кўчаси, 25-уйда истиқомат қилган;
Маликахон Ғозиева, 1983 йилда туғилган. Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси,91-уй, 15-хонадонда истиқомат қилган.
Марҳумларнинг жасади Мценск марказий шифохонасида сақланмоқда.
Жароҳатланган:
Камолиддин Ўринбоев (Nexia ҳайдовчиси), 1989 йилда туғилган. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида истиқомат қилади.
У Мценск марказий шифохонасига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)