Евроосиё тарақиёт банки Ўзбекистонда ваколатхона очиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва мамлакатга инвестициялар кўламини кўпайтиради. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Ўзбекистон ҳозирча банкимизга аъзо эмас, бу ҳукумат даражасидаги қарор ва бизнинг ихтиёримизда эмас. Шундай бўлса ҳам, Ўзбекистонда ваколатхона очиш режаларимиз бор, ушбу мамлакат ҳудудидаги лойиҳаларга фаол иштирок этамиз», — дейди банк бошқаруви раиси Андрей Бельянинов.
Бельяниновга кўра, банк аграр сектор, саноат ва кон саноати соҳаларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Евроосиё тарақиёт банки 2006 йилда Россия ва Қозоғистон томонидан таъсис этилган халқаро молиявий ташкилот бўлиб, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам унга аъзо давлатлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)