Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Германияда бўлиб турибди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё» га хабар берди.
Ташрифнинг иккинчи куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kompetenzzentrum – Großsiedlungen марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари Wertstoff Union Berlin чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасида ҳам бўлди.
Ташриф давомида Тошкент шаҳар ҳокими немис ишбилармон доиралари вакиллари билан давра суҳбати ўтказади. Шунингдек, ONS Frankfurt GmbH немис компанияси ижрочи директори билан ҳамда Франкфуртдаги Ўзбек-немис савдо уйи раҳбари С. Акобировлар билан учрашувлари ҳам кўзда тутилган.
Германияга ташриф давом этмоқда.
Изоҳ (0)