• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси тузилади

    «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорини ЎзА эълон қилди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Қарор ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.

    Ҳужжатга мувофиқ, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар тузилади.

    Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
    ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини (маҳаллий бюджет, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли фаолият соҳалари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари) аниқлаган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга;
    қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига қўйиладиган бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилади;
    тегишли ҳудудда, шу жумладан, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевидениеда эълон қилинади;
    тадбиркорлик субъектлари тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли ҳужжатларни кейинчалик ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкин;
    ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шу жумладан, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминлайди;
    ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этган ҳолда хорижга чиқиш ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этиш орқали излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга;
    ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозим;
    бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилади. Инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади;
    Комиссия ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳудудий гуруҳлар ҳисоботини эшитади, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ахборот киритади.
    Қуйидагилар ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилансин:
    тегишли ҳудудда ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар;
    тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари;
    амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
    ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;
    эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар.
    Белгилаб қўйилдики, ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб:
    Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланади;
    Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланади.

    11.09.2018, 19:33   Изоҳ (0)   12846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда Nexia ва рейс автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    11.09.2018, 19:03

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев Германияга Kompetenzzentrum – Großsiedlungen марказига ташриф буюрди

    11.09.2018, 18:33

    Тошкентда ижтимоий тармоқда хотинининг номидан саҳифа очган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    11.09.2018, 18:10

    Урганч кўчаларида видеокузатув камералари ўрнатилди

    11.09.2018, 17:59

    Чилонзор туманида 300 нафар кўзи ожиз фуқаролар учун хайрия тадбири ташкил этилди

    11.09.2018, 17:45

    Uzcard «Карта ҳисобидаги пул миқдорини музлатиш» хизматини ишга туширди

    11.09.2018, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.