Британиянинг Quacquarelli Symonds компанияси дунё олий ўқув юртларининг битирувчиларни ишга жойлашиши бўйича рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Мазкур рейтингда пешқадамликни илк бор Массачусетс технология институти эгаллади. Олдинги йилларда етакчилик қилиб келган Стэнфорд университети Калифорния университети билан иккинчи ўринни бўлишиб олди.
Биринчи ўнликка, шунингдек, Гарвард (АҚШ), Сидней (Австралия), Мельбурн (Австралия), Кембриж (Буюк Британия), Берклидаги Калифорния (АҚШ), Синьхуа (Хитой) ва Оксфорд университетлари (Буюк Британия) кирди.
Марказий Осиёдан ушбу рейтингдан атиги битта олий ўқув юрти — ал-Форобий номли Қозоғистон миллий университети ўрин олди (251—300-ўринлар). МДҲ давлатлари орасида энг яхши кўрсаткич Россияда — 11 та ўқув юрти.
Изоҳ (0)