Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал Маликий 11 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Вашингтон томонидан БМТнинг фаластинлик қочоқларга кўмаклашиш ва ишларни ташкиллаштириш бўйича Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорини «халқаро ҳуқуққа ҳужум» деб атади. Бу ҳақда «Eadaily.com» хабар бермоқда.
Ўтган ой охирида Америка маъмурияти АҚШнинг UNRWA’га тўловларини «музлатиб қўйиш» ҳақида қарор қабул қилди, шундан кейин президент Трамп аввалроқ Шарқий Қуддусдаги Фаластин касалхоналари фаолиятини молиялаштириш учун мўлжалланган 25 миллион долларни бошқа дастурларга йўналтириш ҳақида буйруқ берди.
Изоҳ (0)