АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбек Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Хабарда айтилишича, Сэм Браунбек 10—19 сентябрь кунлари Украина, Польша ва Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистонда элчи диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади.
Маълумот учун, Браунбек 2018 йил 1 февралдан АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Изоҳ (0)