АҚШда 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат режими яна бир йилга узайтирилди, деб хабар беради «Эхо Москви» Дональд Трамп имзолаган тегишли фармонга таяниб.
Оқ уйдагилар фикрича, террорчилик хавфи сақланиб қолмоқда, шу сабабли ҳукуматнинг кенгайтирилган ваколатлари 2018 йил 14 сентябрдан кейин ҳам амал қилиши керак.
Изоҳ (0)