Европа ривожланаётган бозорларнинг заифлигидан келиб чиқадиган янги глобал инқироз эпицентрига айланиши мумкин, деб ёзади Bloomberg Bank of America Merrill Lynch прогнозига таяниб.
Банк стратеги Томми Риккетс эслатишича, Европа фонд индекслари сўнгги вақтларда паст натижаларни кўрсатмоқда, ривожланаётган мамлакатлар валюталари эса долларли ликвидлик қатъийлашиши фонида пасаймоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг заифлашуви иқтисодиёти очиқ ва қарзи юқори даражада бўлган Европага ҳам зарба бериши мумкин. Шундан кейин занжирли реакция АҚШга ҳам етиб боради.
«Агар ривожланаётган мамлакатларнинг валюта инқирози глобал ҳолатга айланса ва активларнинг барча гуруҳларига таъсир ўтказса, хавф Европадан чиқади», — деди Риккетс.
Инқирознинг бошқа бир сценарийси евронинг ўсиши билан боғлиқ, чунки европалик инвесторлар ўзларидаги ривожланаётган мамлакатлар валюталарини конвертация қилади ва Европада ликвидликнинг янада қатъийроқ шартларига умид қила бошлайди. Бу эса ҳудудий компаниялар даромадига босим ўтказади.
Изоҳ (0)