• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ ва Исроил Қатардаги Ғазода ўт очишни тўхтатиш музокараларини тарк этди

    Исроил ва АҚШ делегацияси Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтаётган Ғазода ўт очишни тўхтатиш музокараларини тарк этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Вашингтон тарк этиш қарорини ҲАМАСнинг “яхши ниятда ҳаракат қилмаётгани” билан изоҳлади. АҚШнинг махсус элчиси Стив Уиткофф ўз баёнотида шундай деди:

    “Биз ҲАМАСнинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш истаги йўқлигига амин бўлдик. Шундан сўнг жамоамизни Доҳадан уйга қайтариб олиб кетишга қарор қилдик”.

    Бу орада Исроил ҳукумати унинг музокараларни тарк этишига нима сабаб бўлганини очиқламаган. Хусусан, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам яҳудий делегатлари нима учун Доҳани тарк этгани ҳақида ҳозирча очиқ гапирмаяпти. Бироқ маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Исроилнинг юқори мартабали амалдоридан иқтибос келтирилиб, музокараларда “натижа бўлмагани” маълум қилинган.

    ҲАМАС ҳам бу борада изоҳ бермаган. Музокараларда иштирок этган барча томонлар, жумладан, воситачилар ҳам асосий масалаларда ижобий ўзгариш ва ечим йўқлигини айтган. 24 июль кунги баёнотида Уиткофф воситачилар катта саъй-ҳаракатларни амалга оширган бўлса-да, ҲАМАС бундан “қониқмагандек туюлганини ва у виждонан ҳаракат қилмаганини” билдирган.

    “Энди биз гаровга олинганларни уйга қайтаришнинг муқобил вариантларини кўриб чиқамиз. Ғазо аҳолиси учун янада барқарор муҳит яратишга ҳаракат қиламиз. ҲАМАСнинг бундай худбинона йўл тутгани ачинарли. Биз бу можарога барҳам бериш ва Ғазода абадий тинчлик ўрнатишга интилишдан тўхтамаймиз”, деди Уиткофф.

    Маълумот учун, Доҳадаги музокараларнинг навбатдаги раунди Қатар ва Миср воситачилигида икки ҳафтадан кўпроқ давом этди.  Бундан олдинроқ Исроил расмийси ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш таклифини маъқуллагани айтилганди. 

    БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги 24 июль куни Ғазо шаҳридаги ҳар бешинчи бола очарчиликдан азият чекаётганини ва касалланиш ҳолатлари кундан кунга кўпайиб бораётганини маълум қилди.

    100 дан ортиқ халқаро ёрдам ташкилотлари ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ҳам оммавий очарчиликдан хавотир билдириб, дунё мамлакатларини тегишли чоралар кўришга даъват қилмоқда. Барча таъминотларнинг Ғазога киришини назорат қилувчи Исроил давлати бир неча бор сектор қамал қилинмаганини айтиб, ҲАМАСни очарчилик келтириб чиқаришда айбламоқда.

    25 июл, 10:17   Изоҳ (0)   1575
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Исроил#ўт очишни тўхтатиш#Ғазо#Қатар#Доҳа

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.