Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида норозилик намойишлари чоғида худкуш террорчи портловчи қурилмани ишга туширди. Оқибатда 32 киши ҳалок бўлди, яна 128 киши яраланди, дея хабарда бермоқда «РИА Новости».
Норозилик акциялари маҳаллий полиция шефининг истеъфосига эришиш мақсадида ташкил қилинган эди.
Айни вақтгача экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ (0)