Таиланд ва Камбожа ҳарбийлари ўртасида 24 июль куни қуролли тўнашувлар бошланганди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов икки давлат чегарасида юз берган қуролли тўқнашувлардан жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини билдирди.

Ўзбекистонинг Бангкокдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбожа ўртасидаги чегарада юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатмоқда. Биз барча томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирамиз”, дейилади вазирлик вакили хабарида.
Аҳрор Бурхонов Ўзбекистон фуқароларидан Камбожа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмасликни ва расмий хабарларни кузатиб боришни сўради. Фавқулодда вазиятларда Бангкокдаги Бош консулхонага (+66-2) 675-3995 ёки (+66-2) 675-3996 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
“Вазирлик ватандошларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришда давом этади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)