9 сентябрь, якшанба куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Сингапурда АҚШ билан эришилган келишувларга содиқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Шимолий Корея томони АҚШ ва КХДР етакчилари томонидан Сингапурдаги саммит давомида эришилган келишувларга қатъий амал қилмоқда ва аллақачон тегишли чораларни қабул қилди», — деди Ким Чен Ин Хитой олий қонунчилик қўмитаси — Бутунхитой халқ вакиллари мажлиси раиси Ли Чжаншу билан учрашувда.
У АҚШ ҳам Корея ярим оролидаги вазиятни биргаликдаги ҳаракатлар билан сиёсий тартибга солиш учун тегишли чоралар кўришига умид билдирди.
Изоҳ (0)