Тошкентда касалхоналардан бирининг бўлим мудири операция ўтказиш учун пул талаб қилгани учун қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
35 ёшли Миржаҳон У. операция учун 200 доллар сўраган. Ушбу суммани олиш вақтида тиббиёт ходими жиноят устида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга туширилган.
Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)