• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлиги: ободонлаштириладиган ҳудудларнинг аниқ майдони белгиланмаган

    Аҳоли пунктларининг ташқи қиёфаси мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Аҳоли пунктлари айниқса, шаҳарларни «Инсонлар учун шаҳар», «Креатив шаҳар», «Равон шаҳар» каби тамойилларга мувофиқ янги ёндашувлар асосида режалаштириш орқали жамият ривожланишида ободонлаштириш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Европанинг ривожланган мамлакатларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давлатнинг устувор вазифаларига киради. Ушбу мамлакатларда ҳудудларни ободонлаштириш ишлари асосан шаҳар ва туман даражасида бевосита аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, хорижий мамлакатларда фуқаролар иштирокида турли акциялар, лойиҳалар ва махсус дастурлар ташкил қилиш кенг йўлга қўйилган. Мисол учун, 2002—2006 йилларда Сеулда «Миллион дона яшил пуфакчалар» акцияси доирасида, аҳоли шаҳар маъмурияти билан биргаликда 3,5 км2 ташландиқ майдон кўкаламзорлаштирган.

    Таъкидлаш жоизки, ободонлаштириш бу нафақат кўчаларни тозалаш, балки аҳолига қулай экологик, шу жумладан, ҳудуддаги архитектурава иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар меъморчилиги ва хушманзара ландшафт дизайнини яратишдир. Аҳоли пунктларида қулай экологик, санитар шароитларни яратиш ўз навбатида ландшафт дизайни, ирригация, муҳандислик иши каби мутахассис кадрларни жалб қилишни талаб қилади.

    Ободонлаштириш масалаларининг долзарблигидан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан ободонлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган ишлар ҳолати тизимли тарзда ўрганилди. Таҳлил натижалари ободонлаштириш ишларининг юқори самарадорлигига эришишда тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бир нечта тоифаларга ажратиш мумкин.

    Биринчидан: «молиялаштириш манбаларининг чекланганлиги».

    Ободонлаштириш ишлари маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига, бошқача айтганда солиқ тўловчиларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар туташ ҳудудларни ободонлаштиришда ҳеч қандай мажбурият олмайди.

    Хорижий давлатлар тажрибасида ер эгалари, ердан фойдаланувчиларва ижарачиларга уларнинг кўчмас мулкларига туташ ҳудудларни ободонлаштириш мажбуриятини юклаш амалиёти кузатиш мумкин.

    Хусусан, Нью-Йоркда (АҚШ) юридик шахслар ўзларининг кўчмас мулкларига туташ бўлган майдонларда ободонлаштиришва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишга мажбур. Жанубий Кореяда эса қурилиш компаниялари томонидан бино, иншоотларни қуришга тегишли ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш шарти билан рухсат берилади.

    Молиялаштириш манбаларининг чегараланганлиги ўз навбатида, малакали мутахассисларни жалб этишда тўсқинлик қилади, чунки ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг иш ҳақи жуда паст.

    Иккинчидан: «ободонлаштириладиган ҳудудларнинг аниқ майдони белгиланмаган».

    Ободонлаштириладиган ҳудудлар паспортларининг ҳолати қониқарсиз аҳволда. Таҳлиллар натижаси ҳақиқий ободонлаштириладиган майдонлар ҳажми паспортда қайд қилинган майдонлардан бир неча маротаба катта эканлигини кўрсатди.

    Айрим турдаги майдонлар, хусусан, аҳоли пунктларининг марказлари (хиёбонлар, парклар, марказий кўчалар) қисман ободонлаштириш бошқармалари, давлат органлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ободонлаштирилаётган бўлса, ҳудудларнинг қолган қисми эса қаровсиз ҳолда.

    Туманлар (шаҳарлар)нинг аҳоли пунктларида, шунингдек жамоат жойларида (майдонлар, кўчалар, боғлар, парклар, вокзаллар, аэропортлар, бозорлар, шаҳар транспорти бекатлари ва бошқалар) чиқинди қутиларининг кескин етишмовчилиги муаммоси мавжуд, чиқинди қутилар учун талаблар, уларни ишлаб чиқиш, босқичма-босқич жойлаштириш графиклари жорий этилмаган, фуқароларни тозаликни таъминлашга чорлайдиган талаблар мавжуд эмас.

    Шунингдек, сув объектлари ҳамда қирғоқбўйи ҳудудларининг қониқарсиз аҳволда эканлиги, ушбу муаммога ҳам кўпроқ эътибор тортиш талаб этилади.

    Учинчидан: «Иш юкламаси ҳаддан ортиқ».

    Ободонлаштириш бошқармаларининг иш ҳажми уларнинг мавжуд имкониятларидан 3-4 марта юқорилиги, уларнинг иш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Республика бўйича 201 та ободонлаштириш бошқармалари мавжуд бўлиб, уларда жами 52.252,5 та штат бирлиги (ўрганиш вақтида бўш иш ўринлари сони 1.468 ёки 2,8 %) жорий этилган.

    Меъёрга мувофиқ 1 ходимнинг 1 кунда ҳудудларни тозалаш майдони 3.500 м2 ташкил этиши лозим, бироқ амалда ўртача юклама 9.997 м2 ташкил этиб, ўрнатилган меъёрдан деярли 3 маротаба ошади.

    Шунингдек, кўчаларни ёритиш нуқталарининг ишлаш ҳолатини таъминлаш билан шуғулланувчи ходимларга ҳам ҳаддан зиёд катта юклама тўғри келади. Меъёрга мувофиқ, 1 ходим 1 кунда ўртача 500 та ёритиш нуқталарини айланиб чиқиши ва яроқсиз ҳолдаги ёритиш лампаларини алмаштириши лозим. Бироқ, амалдаги ўртача юклама 850 та ёритиш нуқтасини яъни, ўрнатилган нормадан деярли 1,5 марта ортиқни ташкил қилади.

    Тўртинчидан: «мониторингнинг мавжуд эмаслиги ҳамда эскирган техника.»

    Республикада ободонлаштириш бошқармалари балансида жами4.522 та техникалар мавжуд бўлиб, улардан 888 таси ёки 20% носоз аҳволда.

    Соз ҳолатдаги техникаларнинг 80% маънавий ва моддий эскирган (1980/90 йилларда ишлаб чиқарилган ТТЗ-80, Газ 53-12, Маз, ЗИЛ) бўлиб, уларни сақлаш учун кўп маблағлар талаб этилади, бу эса ўз навбатида ресурслардан самарасиз фойдаланишга сабаб бўлмоқда, техникаларнинг қолгани эса фақатгина ходимларни ташиш учун мўлжалланган Damas автомобили ва Isuzu автобусларидан иборат. Мавжуд транспорт воситалари GPS ускуналари билан жиҳозланмаган. Натижада, транспорт ҳаракатини масофадан кузатиш механизми мавжуд эмас.

    Ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларининг моддий таъминотини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмаган. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириладиган маблағларни жамлаш имкониятини берувчи бюджетдан ташқари жамғармалар мавжуд эмас.

    Инновацион ривожланиш даврида замонавий техника ёрдамида фойдали иш коэффициентини сезиларли даражада ошириб, ресурслар иқтисод қилинаётган бир пайтда, ободонлаштириш ишларининг аксарияти ҳануз қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилиб келинмоқда. Ободонлаштириш ишлари одатда эрталабки тиғиз пайтда йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит ва хавф туғдирган ҳолда олиб борилади.

    Вақт, моддий ва меҳнат ресурсларини сезиларли даражада тежайдиган, шунингдек ободонлаштириш ишлари сифатини оширадиган ҳудудларни мониторинг қилиш механизми мавжуд эмас.

    Бешинчидан: «давлат-хусусий шериклик, ауцорсинг ва жамоатчилик назорати элементлари мавжуд эмас».

    Давлат-хусусий шериклик элементларининг мавжуд эмаслиги, қўшимча самарали ресурсларни жалб этиш имкониятини чеклайди. Мазкур шерикликни алоҳида талаблар асосида жорий этиш хусусий секторнинг моддий-техника ва меҳнат ресурсларини жалб этишга имкон яратади.

    Шу билан бирга, ободонлаштириш ишларини тадбиркорлик субъектларига ауцорсинг шартлари асосида топшириш ишлари амалга оширилмаган. Бундай ҳамкорлик ободонлаштириш ишлари сифатини ва меҳнат ресурсларини сезиларли даражада иқтисод қилишга ёрдам берарди.

    Бу борада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари хусусий секторга топширилган Жанубий Корея тажрибаси диққатга сазовор. Мазкур мамлакатда табиат ва боғдорчиликни муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган тадбиркорлик субъектлари танлов асосида шаҳар ландшафти бўйича ишларни маҳаллий бюджет маблағларидан молиялаштирилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритади.

    Соҳада аҳолининг озодалик ва тартибини таъминлашда қизиқишини оширадиган самарали жамоатчилик назорати ҳамда реал вақт режимида аҳоли билан фаол ўзаро ҳамкорлик қилишга имкон берувчи электрон майдонча мавжуд эмас.

    Шаҳар, вилоят ва туман марказлари, овул ва қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича ишларнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Адлия вазириги томонидан «Аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

    06.09.2018, 08:15   Изоҳ (0)   15441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар ва евро курси яна қимматлади

    06.09.2018, 07:59

    Хадичаи Кубро билим юртида янги ўқув йили бошланди

    05.09.2018, 23:33

    Кармана туманида янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

    05.09.2018, 23:24

    Андижон давлат университетида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази семинар ўтказди

    05.09.2018, 23:15

    Абдусалом Азизов Қуролли Кучлар академиясида янги ўқув йили бошланишига бағишланган видео-онлайн очиқ дарсда иштирок этди

    05.09.2018, 22:55

    Хитой компанияси Жиззахда цемент ва ғишт заводлари қуради

    05.09.2018, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.