Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги Матибулоқ полигонида 10—23 сентябрь кунлари «КАЗИНД-2018» қўшма ҳарбий тактик машғулотлар бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари иштирок этади. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Машғулотлардан кўзланган мақсад Қозоғистон ва Ҳиндистон қуролли кучларининг қўшма операциялар чоғидаги ҳамкорлигини такомиллаштириш ҳисобланади.
Машғулотларга 30 дан ортиқ ҳарбий техника жалб қилинади. Ўқотар қуроллар қаторидан АК-74, РПК, РПГ-7 танкка қарши қўл гранатамёти, Драгунов снайпери ўрин олади.
Изоҳ (0)