Колумбия собиқ президенти, ҳозирда сенатор бўлган Альваро Урибе қўшни Венесуэлада вазиятни нормаллаштириш учун бу мамлакатга «бостириб кириш» зарурлигини айтди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Колумбия президенти Иван Дуке Венесуэла муаммосини ечиш учун ҳарбий куч қўллаш тарафдори эмаслигини айтиб, Каракас марраларига «дипломатик ҳужум»ни таклиф қилган эди.
«Шу айтмоқчиманки, Дуке таклиф қилган шартлар билан бостириб кириш Венесуэладаги фожиани тўхтатарди, бу диктатура енгиларди, қардош мамлакат эса қайта тикланишни бошларди», — деди Уриба.
Унинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатлар ишалрига аралашмаслик тамойили ушбу ҳолатда «номақбул баҳона» эканлигини, чунки Америкалараро демократик хартияга мувофиқ барча мамлакатлар мажбуриятлари устун келиши кераклигини таъкидлади.
Изоҳ (0)