201-Россия ҳарбий базаси разведка бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари Тожикистоннинг Ляур тоғли полигонида бўлиб ўтган машғулотларда «жангарилар» тўдасини йўқ қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳарбий машқлар доирасида ҳарбий хизматчилар тоғли тўсиқлардан ўтиб, «жангарилар» тўдасининг ниқобланган марраларига чиқди ва қисқа жанговар тўқнашувда уларни йўқ қилди.
Шунингдек, машғулотлар чоғида разведкачилар қоялардан тушиш ва у ерда ҳаракатланиш, тоғларда мўлжал олиш, кузатув постлари, пистирмаларни ташкил қилиш, тоғли жойда маскировка қилиш каби ҳолатларни ҳам машқ қилди.
Изоҳ (0)