«Коинот гўзали» ва «Дунё гўзали» танловларида Россия номидан кимлар қатнашиши маълум бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
«Коинот гўзали»да «Россия гўзали» танлови ғолибаси Юлия Полячихина, «Дунё гўзали»да эса вице-«Россия гўзали» (танловда иккинчи ўринни олган) Наталья Строева қатнашади. Қизлар халқаро танловларга фаол тайёргарликни бошлаб юборган.
«Коинот гўзали» танлови финали 16 декабрь куни Бангкокда ўтказилади, 8 декабрь куни эса Хитойнинг Хайнань оролида «Дунё гўзали» финали бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)