Саудия Арабистонида диний мавзудаги ҳазиллар беш йиллик ҳибсга олиб келиши мумкин, деб ёзади «РИА Новости» қироллик прокуратурасининг баёнотига таяниб.
«Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик тартиби, диний қадриятлар ва ахлоқ меъёрлари устидан кулиш ва уларни қўпоришга қаратилган контентни яратиш ва тарқатиш кибержиноят деб топилади», — дейилади хабарда.
Айбдор деб топилганлар беш йилгача қамалиши, шунингдек, 3 миллион риал (800 минг доллар) жаримага тортилиши мумкин.
Изоҳ (0)