Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Республика мустақиллигининг 27 йиллик байрами муносабати билан Навоий шаҳрида 7 қаватли, ҳар бири 42 хонадондан иборат 10 та кўп қаватли турар жой бинолари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«151-ҚМП» ва «Темур Малик» МЧЖнинг меҳнати туфайли қисқа муддатда қуриб битказилган объектларнинг очилиш маросими муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

– Биз 3 хонали уйнинг соҳиби бўлдик, – дейди фуқаро Ш.Барноев. – Бу бизга мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига унутилмас байрам совғаси бўлди.

Шунингдек, шаҳарнинг Маҳмуд Торобий кўчасида ҳам 2 та 5 қаватли турар жой биноларининг эгаларига топшириш маросими аҳоли учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар