Лола Каримова-Тиллаева Биринчи Президент вафот этган кун у билан боғлиқ хотираларни тилга олиб ўтди.
«Сизни жуда ҳам соғинаман, вақт ҳам бу туйғуни енга олмаяпти. Аксинча, хотираларим мени ўтмишнинг турли онларига чорлайди ва мен хаёлан ўша дамларни қайта ва қайта яшаб ўтаман. Кўп ҳолларда сиз айтган гаплар моҳиятини фақат эндиликда тўлиқ англаяпман....Кўплаб ўтмишдаги сўзлар ва лавҳалар ҳамиша кўз ўнгимда туриб, аста-секин тушларимга ўтади ва бу рўёда биз сиз билан яна учрашамиз.
2 сентябрь сизнинг хотира кунингиз ва бугун сиз фарзандларингиз томонидан айтилган ҳар бир сўзни эшитасиз. Ёрқин хотирангиз абадий бўлсин, Отажон», дейилади Лола Каримова-Тиллаеванинг Facebook’даги саҳифасида қолдирган ёзувда.
Изоҳ (0)