Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ўзаро суҳбат чоғида халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа жиноят турларига қарши курашишда ИИВ ҳамда ФҚБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида икки идора ўртасидаги истиқболли ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш, ушбу йўналишда барча имкониятларни ишга солиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ўзаро ахборот алмашиш, ходимларни ўқитиш, семинар ва тренинглар ўтказишга оид қатор масалалар муҳокама қилиниб, келгусидаги ҳамкорликка доир вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)