Яқин Шарқни титратаётган урушнинг бир ҳафтаси: талафотлар ва қуроллар таҳлили
Эрон бу кун учун салкам ярим аср тайёргарлик кўрди. Ракета дастурини ривожлантирди, узоқ масофага зарба берувчи дронлардан сон-саноқсиз йиғди, қимматли активларни сақлаш учун тоғлар остида базалар қурди. “Дарё” АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида кимнинг қўли баланд келаётганини, АҚШ самолётларини ким уриб туширганини, эронликлар қандай қуроллар билан жанг қилаётганини ва энг муҳими, уруш яна қанча давом этишини таҳлил қилди.