Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

1 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Сочида 2017—2018-ўқув йилидаги олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг устозлари билан учрашди, деб ёзади «Дожд».

Фото: «ТАСС» / Кремль

Фото: «ТАСС» / Кремль

Мухолифатчи Алексей Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди IT-консултанти Владислав Здолников ўқувчилардан бири «Навальний 2018» ёзуви туширилган футболка кийиб олганига эътибор қаратди.

Бундай фотосурат «ТАСС» агентлигининг фотобанкида, шунингдек, Кремль сайтида бор. Футболкадаги ёзув тўлиқ кўринмаса-да, унда Алексей Навальний фамилиясининг сўнгги ҳарфларини ва рақамларнинг бошини пайқаш мумкин. Бундай футболка сиёсатчининг дўконида сотилади.

Кремль сайтида ушбу ўқувчи иштирокидаги яна бир фотосурат ҳам бор.

Фото: Кремль сайти

Фото: Кремль сайти

Изоҳ
Асосий янгиликлар