«Боко Ҳарам» террорчилик ташкилоти жангарилари Нигерия шимоли-шарқидаги ҳарбий базага ҳужум қилди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳужум оқибатида 30 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.
Нигерияда фаолият юритувчи «Боко Ҳарам» радикал ташкилоти ғарб таълим тизимига қарши чиқади ва бутун мамлакатда шариат қоидалари амал қилиши учун кураш олиб боради.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги саккиз йил давомида «Боко Ҳарам» билан жангарилари билан боғлиқ зўравонлик ҳаракатлари оқибатида 20 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Ушбу гуруҳ ўзига қарши Нигерия, Нигер, Камерун ва Чад мамлакатлари томонидан олиб бориладиган ҳарбий курашга қарши мунтазам равишда терактлар уюштириб келади.
Изоҳ (0)