Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 2017/2018-ўқув йилидаги олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг устозлари билан Сочида бўлиб ўтган учрашувда ўзи болалигида яшаган маҳалла (двор — ҳовли) ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Вести.ru».

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Давлат раҳбари энг асосий бойликлардан бири сифатида одамлар билан мулоқотни, у шу жумладан, маҳалла болалари орасида бошланишини айтиб ўтди. Шу билан бирга, шаҳар иморатлари шахслараро муносабатларга таъсир кўрсатмаслигини қўшиб қўйди.

«Мен ҳовлида, том маънода — чуқурда (кўп қаватли уйлар билан ўралган тор ҳовли) яшаганман. Эски Петербург, Ленинград, шаҳарнинг қоқ маркази Невский шоҳ кўчасидан пиёда уч дақиқа», — дея ўз хотиралари билан бўлишди президент.

Шунингдек, ўқувчиларнинг саволларига жавоб берар экан, Путин болалигида президент бўлиш ҳақида орзу қилмаганини ва ўқишни яхши кўрганини айтди. Бўлғуси давлат раҳбарининг болалиги маҳаллада ўтган, у вақтини бемалол ўтказган, деди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)