Шимолий Корея 9 сентябрь куни мамлакат ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишлаб янги ҳарбий парад ўтказиши мумкин. Бу ҳақда, Planet Lab компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилиб чиққан Миддлбери Халқаро тадқиқотлар институти жамоасига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, сентябрда бўлажак парад 8 февраль куни ўтказилганига ўхшаш бўлади. Бироқ ҳозирча Пхеньян ушбу парадда АҚШнинг континентал қисмига қадар етиб бора олади, деб ҳисобланадиган қитъалараро баллистик ракеталарни намойиш этишини тасдиқловчи бирор белги йўқ.
Институтнинг тадқиқот жамоаси 22 август куни олинган сунъий йўлдош суратларида танклар, ўзиюрар артиллерия ускуналари, зирҳли транспортёрлар, зенит-ракета мажмуалари, ракеталар ва ракета учириш қурилмалари мавжудлигини қайд этган.
Изоҳ (0)