Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина -64 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров финал жангини ўтказди. Унга ҳал қилувчи жангда мўгулистонлик Чинзориг Баатарсух рақиблик қилди. Ҳакамлар 5:0 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа Ўзбекистоннинг олтин медаллари сони 18 тага етди.
Бироз аввал -49 кг ва -60 кг вазнда Ҳасанбой Дўстматов, Шунқор Абдурасулов кумуш, -52 кг вазндаги Жасурбек Латипов ҳамда -56 кг вазнли боксчи Миразизбек Мирзҳалилов эса олтин медалга эга чиққани ҳақида хабар берилганди.
Бугун, шунингдек, яна 2 нафар боксчи финал жангида иштирок этади.
- -69кг: Бобоусмон Батуров- Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
- -75кг: Исроил Мадримов- Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Изоҳ (0)