Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина -49 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўстматов финал жангини ўтказди. Ҳасанбойга ҳал қилувчи жангда ҳиндистонлик Амитга рақиблик қилди. Ҳакамлар 2:3 ҳисобида ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишди.
Шу тариқа Ҳасанбой Дўстматов кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди.
Бугун, шунингдек, яна 6 нафар боксчи финал жангида иштирок этади.
- -52кг: Жасурбек Латипов- Роген Ладон (Филиппин)
- -56кг: Миразиз Мирзаҳалилов -Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
- -60кг: Шунқор Абдурасулов- Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
- -64кг: Иқболжон Холдоров- Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
- -69кг: Бобоусмон Батуров- Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
- -75кг: Исроил Мадримов- Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Изоҳ (0)