Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 6 сентябрь куни футбол бўйича Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўйинга «Миллий»(собиқ «Бунёдкор») стадиони мезбонлик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Мазкур баҳс учун чипталар бугун, 29 августдан бошлаб сотувга чиқарилади. ЎФА матбуот хизматига кўра, чипталар нархи тоифасига қараб 20 минг, 25 минг ва 50 минг (CIP) сўмни ташкил қилади.
Чипталарни стадион кассаларидан харид қилиш мумкин. Шунингдек, мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуалари олдида сайёр кассалар ҳам ташкил этилиши таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)