Бугун, 28 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари давом эттирилди. XVIII ёзги Осиё ўйинларида илк бор ўзбек миллий кураши бўйича ҳам баҳслар бўлиб ўтди.
Жумладан, -66 кг вазнда Ўзбекистон номидан қатнашган икки курашчи — Маъруф Ғайбуллаев ва Руслан Бўриевлар финалда ўзаро беллашди. Баҳс Ғайбуллаевнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Шу тариқа Маъруфжон олтин, Руслан эса кумуш медалга эга чиқди.
Изоҳ (0)