Бугун, 28 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларида илк бор ўзбек миллий кураши бўйича ҳам баҳслар бўлиб ўтди.
Аёллар ўртасида -52 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Гулнора Сулаймонова финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарни 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 9 тага етди.
Бугун, шунингдек, ўзбек кураши бўйича гиламга чиққан Маъруф Ғайбуллоев ва Муҳсин Ҳисомиддинов олтин, Руслан Бўриев кумуш, Нурбек Тўраев ҳамда Ойсулув Абдумажидовалар бронза медалига эга чиқди.
Изоҳ (0)